(Русский) Первое эко-производство
полиэфирного волокна в Центральной Азии

Полиэфир тола

Компаниямиз мутахассислари Сизнинг ишлаб чиқариш-технологик жараёнингизга кўпроқ тўғри келадиган толани танлашга бажонидил ёрдам беради. Шунингдек «Eko-Plastex» сизнинг техник талабларингизга мувофиқ келадиган полиэфир толани ишлаб чиқариши мумкин. Биз якуний маҳсулотнинг талаб қилинадиган сифатини сақлаган ҳолда оқилона тежамкорлик тарафдоримиз. Полиэфир толасининг каталоги:

  • Ғовакли (Hollow) — 1.5 D (Денье)дан 21 D гача. Кесим узунлиги 32, 38, 51, 64, 79 мм. Силиконлаштирилган ва силиконлаштирилмаган
  • Тўлиқ (Solid)— 1.5 D (Денье)дан 15 деньегача. Кесим узунлиги 32, 38, 51, 64, 79 мм. Силиконлаштирилган ва силиконлаштирилмаган

Полиэфир толасининг қўлланиши:

Тўқимачилик-тикувчилик буюмлари учун иссиқ тутувчи материал. Энг машҳури – синтепон. У иссиқни ажойиб сақлаш хусусиятига эга, ҳажмли ва таранг. Курткалар, пальтоларда ҳамда қавилма кўрпалар ва ёпқичларда иссиқ тутувчи астар сифатида қўлланади. Мебель, ёстиқ, адёл, болалар ўйинчоқлари ва ҳ.к. учун тўлдирувчиларни ишлаб чиқариш. Тикув ипларини ишлаб чиқариш. Автойўллар, темир йўллар, газ ва нефть қувурларини қуришда ҳамда пойдеворлар ва томларни барпо этишда дренаж ва эрозияга қарши конструкциялар сифатида қўлланадиган геотекстиль материаллари. Автомобиль саноати учун матолар (пол, шифт, автомобиль қопламаси, шовқин изоляцияси). Фильтрловчи материаллар (нефть, сут, озиқ-овқат саноати учун). Гигиена буюмлари. Қурилиш материаллари (иссиқликни сақловчи материаллар, том ва шовқин изоляцияси материаллари).

 

Кўрсактч-лар номи Норма-лар Синов натижа-лари
Чизиқли зичлик (tex) 3±8% 3±8%
Кесим узунлиги (тола узунлиги),мм 64±6% 64±6%
Солиштирма узилиш юкламаси 33 33
Узилганда нисбий узайиши 56% 55%
1 см га ҳалқалар сони 3,0-6,0 3,0-6,0
Уланган жойлар, шохсимон ва қўпол толалар 0,06% 0,05%
Кесилмаган толалар 0,05% 0,05%