(Русский) Первое эко-производство
полиэфирного волокна в Центральной Азии

Компания ҳақида

SANFA FIBER — бу Марказий Осиёда халқаро стандартларга жавоб берадиган полиэфирли тола ва ПЭТ лента ишлаб чиқарувчи биринчи эко-корхона. Завод Ўзбекистон Республикасининг етакчи молия институтлари иштирокида 2011 йилда ишга туширилди.

Ишлаб чиқариш қувватлари 15 000 м.кв майдонда жойлашган. Бугунги кунда бутун республика бўйлаб ПЭТ идишларни йиғиш бўйича майдонлар тармоғи ташкил қилинган. Ушбу идишлар эко-ишлаб чиқариш нормаларига жавоб берадиган замонавий ускуналарда қайта ишланади. Корхона Ўзбекистон Республикасида экологияни яхшилашга улкан ҳисса қўшмоқда.

Тайёр маҳсулот экологик соф хомашё каби юқори характеристикаларга эга бўлиб, кўплаб соҳаларда қўлланади.  Замонавий корхона ва катта омбор майдонлари корхонанинг йил давомида бир маромда ишлашини таъминлайди. Завод Фарғона шаҳрининг саноат индустриал зонасида жойлашган, у «Фарғона Азот» АЖ, «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» ОАЖ, «Фарғона кимёвий тола заводи» ОАЖ  (1976 ташкил қилинган) каби заводлар билан қўшни. Корхона Фарғона кимёвий тола заводи мутахассисларининг кўп йиллик тажрибасини жорий этиб, Ўзбекистон Республикасида полиэфир толасини ишлаб чиқариш бўйича ноёб ишни ривожлантирди.

 

SANFA FIBER

  • Полиэфир толасининг кафолатли юқори сифати
  • Тайёр маҳсулотни етказиб беришнинг барқарорлиги
  • Замонавий ишлаб чиқариш қувватлари
  • Иккиламчи хомашёни тозалашнинг юқори даражаси
  • Экологиклик
  • Полимер материалларнинг енгиллиги
  • Қайта ишлашнинг ҳар бир босқичидаги сифат назорати
  • Полиэфир толанинг ишончли даражада мустаҳкамлиги
  • Доимий модернизация
  • Профессионал ишлаб чиқариш жамоаси
  • Полиэфир толалар соҳасидаги улкан тажриба
  • Ишлаб чиқаришнинг тўлиқ цикли
  • Европанинг юқори сифатли сарф материалларидан фойдаланиш 
  • Ҳамкорларимиз билан ишлашда очиқлик

 Бугунги кунда SANFA FIBER кенг мижозлар тармоғига эга бўлиб, қуйидагиларга полиэфир толасини етказиб берувчи ягона корхона ҳисобланади:

  • «Sanfa Products» линолеум ишлаб чиқариш (Ўзбекистон)
  • «Gootextile» геосинтетик материалларни ишлаб чиқариш
  • «Казгеосинтетика» геотекстиль ишлаб чиқариш
  • «Востокхимволокно» компаниялар гуруҳи (Россия)
  • «Гидроэкран» МЧШ (Қозоғистон).
  • «Азия Трэйд» САвдо уйи (Россия)
  • «Svit -одеяло» (Россия)
  • «Примтекс» (Россия)
  • «Ростекс» (Россия)
  • «ФНМ-ЮНИС» (Россия)
  • SETCHEM Kimya San.Tic.Ltd.Sti., (Туркия)
  • Iwon International Inc. (Корея)